Жамият | 18:51 / 15.01.2016
6416
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автомобиль олиб қочганликда гумонланаётган 23 ёшли йигит қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига маҳаллий фуқародан ВАЗ-2102 русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган. 

Аризачи автомобилини Учтепа туманида уйи олдида қаровсиз қолдирилганини маълум қилган. Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс 23 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди ва қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.