Жаҳон | 09:48 / 16.01.2016
3537
1 дақиқада ўқилади

АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши 9,5 мингдан ортиқ ҳаво зарбалари амалга оширган

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари 1,5 йил вақт давомида Сурия ва Ироқ ҳудудида 9,5 мингдан ортиқ ҳаво зарбалари берган. Бу ҳақда Оқ уй томонида маълум қилинган.

"Коалициянинг 20дан ортиқ аъзоси Ироқ ва Сурия ҳудудидаги жангариларнинг базаларига ҳарбий амалиётлар бошланган 2014 йилнинг ёзидан бери 9,5 минг мартадан ортиқ зарба берган. Бу ҳужумларнинг 630таси ироқлик ҳарбийларнинг Ар-Рамадини озод этиш учун уюштирилган ҳужумларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган", дейилади маъмуриятда.

Бу ҳаво зарбалари эвазига жангариларга тегишли 3450дан ортиқ автомобил ва танклар, 1120дан ортиқ артиллерия ва миномёт қуроллари, нефть инфратузилмасига оид 1170та объект йўқ қилинган. Шунингдек, коалиция зарбалари натижасида ИШИДнинг 13,5 мингдан ортиқ ҳарбий позицияси вайрон этилган, шулардан 39таси жангариларни тайёрлаш учун қурилган ҳарбий машғулот лагерлари ҳисобланади.

Қайд этилишича, 2015 йилнинг декабрь ойидаёқ ИШИДнинг ўнлаб қўмондонлари ўлдирилган.