Арсен Венгер: Ижтимоий тармоқлар туфайли мухлислар одобсиз бўлиб боришмоқда
«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер мухлислар жамоа билан муносабатда ўзларини номуносиб тутишаётганидан хавотирдалигини билдириб ўтди. Унинг бу фикрлари «Арсенал»нинг «Сток Сити»га қарши 22-тур учрашуви олдидан айтилган.
«Ўйлайманки, яқин йилларда футбол мухлислар муаммосидек жиддий муаммо билан тўйнашади. Вазият дунёнинг кўплаб мамлакатларида ёмонлашмоқда. Эҳтимолки, бунинг сабаби ижтимоий тармоқлардир. У ерда мухлислар ўз фикрларига эрк беришмоқда.
Авваллари одамлар ўз фикрлари устидан ҳукмрон бўла олишарди. Бугун эса барчанинг фикри бир жойдан чиқадигандек, кўпчилик бир одамнинг айтганига қўшилиб кетади. Бир одамнинг фикри катта гуруҳнинг фикрини ифодалаб қолмоқда», дейди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Арсенал»нинг «Сток Сити»га қарши учрашувида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишидан кейин бир гуруҳ мухлислар жамоа футболчилари минадиган поезд олдида йиғилишиб, Венгер ва футболчиларнинг шаънига ҳақоратли сўзлар айтишганди.