Спорт | 20:30 / 16.01.2016
2884
1 дақиқада ўқилади

Би Тэчаубол «Милан» акцияларининг 48 фоизини сотиб олишга етарли маблағ тўплади

Таиландлик бизнесмен Би Тэчаубол Милан» акцияларининг 48 фоизини сотиб олишга етарли маблағ тўплади.

Бугун, 16 январь куни Хитойнинг Шэньчжень шаҳрида Тэчаубол ва унинг ҳамкорлари «Милан» хўжайини Сильвио Берлускони ва Fininvest компанияси раҳбарияти билан учрашди.

MilanNews нашри хабарига кўра, Течаубол 200 млн еврони Хитой ҳукуматига тегишли CITIC Bank`дан олган. Миллиардернинг ўзи 80 млн евро келтирган.

2015 йилнинг августида у «Милан» хўжайини Сильвио Берлусконидан 480 млн евро тўлаб, жамоа акцияларининг 48 фоизини харид қилиш бўйича келишувга эришганди.

Би Тэчаубол «Милан» акцияларининг 48 фоизини сотиб олишга етарли маблағ топа олмади

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш