Технология | 22:59 / 16.01.2016
7188
1 дақиқада ўқилади

BMW X4 услубидаги янги “Мазда”нинг фотосуратлари намойиш қилинди

Popsuv сайти ихтиёрида CX-4 деб ном олиши кутилаётган, Mazda’нинг янги модели фотосуратлари пайдо бўлди. Янги кроссовер BMW X4 ва Mercedes-Benz GLC Coupe моделлари услубидаги томининг орқа қисми қиялаб кетган кўринишга эга.

Янги автомобиль 2015 йил сентябрда Франкфурт моторшоусида намойиш қилинган Mazda Koeru концепт-қари бўйича қурилган. Беш ўриндиқли автомобилнинг узунлиги 4,6 метрни, ғилдираклар орасидаги масофа 2,7 метрни ташкил қилади. Бундан ташқари, автомобиль янги электрон хавфсизлик тизими, жумладан йўловчиларни таний олиш имконияти билан жиҳозланган.

CX-4 кроссовери СX-5’даги SkyActiv бензин ва CX-3’ларга ўрнатиладиган 1,5 литрли дизель двигатель билан таклиф қилинади. Узатмалар қутиси 6 поғонали “автомат” ва “механик” кўринишда бўлади.

Янги автомобиль оммавий равишда қачон намойиш қилиниши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.