Жаҳон | 10:01 / 16.01.2016
3002
1 дақиқада ўқилади

Буркино-Фасода АҚШ ва Франция ҳарбийлари ёрдамида ўтказилган амалиёт орқали 33 киши жангарилар қўлидан озод қилинди

16 январь кечаси Ғарбий Африкадаги Буркион-Фасо давлати пойтахти Уагадугу шаҳрида "Ал-Қоида" жангарилари теракт уюштириб, шаҳардаги йирик меҳмонхоналардан бири Splendid меҳмонхонасида одамларни гаровга олгач, ҳукумат ҳарбийлари АҚШ ва Франция ёрдами эвазига қутқарув амалиётини бошлади.

Буркино-Фасо ИИВ раҳбари Альфа Баррининг маълум қилишича, 33 киши меҳмонхона ичидан соғ ҳолда чиқариб олинган.

Гувоҳлар ҳарбийлар 2 гуруҳга бўлинган ҳолда меҳмонхона ҳудудига киришганини ва бинонинг бир қисмида ёнғин бошланганини айтишган.

Бундан олдинроқ, меҳмонхонада гаровга олинганлар орасида мамлакатнинг Меҳнат ишлари вазири Клеман Савадого ҳам бўлиши мумкинлиги айтилаётганди.

SITE мониторинг гуруҳи маълумотига кўра, бу ҳужум ўтган йилнинг ноябрида Мали пойтахти Бамако шаҳрида одамларни гаровга олган "Аль-Мурабитун" гаруҳи томонидан амалга оширилди.

Қуролланган шахслар Буркино-Фасо пойтахтига ҳужум қилиб, одамларни гаровга олди

Манба: Буркино-Фасо пойтахтидаги меҳмонхонага ҳужум натижасида 20 киши ҳалок бўлди