Жаҳон | 12:11 / 16.01.2016
5440
1 дақиқада ўқилади
Буркино-Фасода гаровга олинган меҳмонхона рўпарасидаги ресторандан 10 нафарга яқин жасад топилди
Буркино-Фасо ўт ўчириш хизмати ходимлари мамлакат пойтахида жангарилар томонидан гаровга олинган Splendid Hotel меҳмонхонаси рўпарасидаги Cappuccinno кафеси ичида 10 нафарга яқин жасадни аниқлашди. Жангарилар меҳмонхонага ҳужум қилишдан олдин шу кафеда отишма уюштиришганди.
Бундан олдинроқ, 16 январга ўтар кечаси Буркина-Фасо пойтахти Уагадугудаги Splendid Hotel меҳмонхонасига "Ал-Қоида"нинг ғарбий бўлими ҳисобланмиш "Ал-Мурабитун" гуруҳи жангарилари томонидан уюштирилган ҳужум вақтида 20 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Жангарилар меҳмонхонада одамларни гаровга олишди.
Кейинроқ, Буркина-Фасо хавфсизлик хизмати Франция томонидан кўрсатилган ёрдам воситасида амалга оширган қутқарув амалиёти орқали 63 киши меҳмонхона ичидан чиқариб олинди.