Жамият | 15:26 / 16.01.2016
5318
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг бадавлат кишилари 2016 йилнинг биринчи 2 ҳафтасида 305 миллиард доллар йўқотди

Сайёрамизнинг энг бадавлат 400 нафар кишиси 2016 йилнинг дастлабки икки ҳафтасида фонд бозорларидаги қулашлар ва нефть нархининг пастлаб бораётгани манзарасида жами бўлиб 305 миллиард доллар йўқотди, дея хабар бермоқда Bloomberg.

Bloomberg Billionaires индексига мувофиқ, миллардерлар ўтган ҳафтада 115 млрд доллардан маҳрум бўлишди. 76 нафар миллиардер эса 1 млрд ва ундан зиёдроқ маблағини бой беришган.

Bloomberg рўйхатидаги миллиардерларнинг жами молиявий ҳолати 3,6 трлн долларни ташкил этган. 2016 йилнинг биринчи ҳафтасида эса бу кўрсаткич 3,7 трлн доллар эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш