Жамият | 15:44 / 16.01.2016
2624
1 дақиқада ўқилади

Италияда турар жой биноси қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Италиянинг Савона вилоятидаги Арнаско шаҳрида турар жой биноси қулаб тушиб, 4 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда АНСА ахборот агентлиги хабар берган.

Хабарда айтилишича, бу ҳодисага маиший газ портлаши сабаб бўлган.

Қутқарувчилар ҳудудда тозалаш ишларини олиб боришиб, вайроналар остида қолиши мумкин бўлган кишиларни излашган. Вайроналар остида чиқариб олинган бир аёл шифохонага ётқизилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш