Жаҳон | 18:24 / 16.01.2016
4007
1 дақиқада ўқилади

Керри ва Лавров учрашувида Сурия мухолифатининг рўйхати аниқлаб олиниши мумкин

Женевада бўлиб ўтадиган Сурия музокараларида иштирок этадиган АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Жон Керри ва унинг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров учрашувида Сурия мухолифатининг тўлиқ рўйхати шакллантириб олинади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги Сурия мухолифатидаги ахборот манбасига таяниб хабар қилди.
АҚШ давлат котиби 20 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрига бориб, у ерда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашади ва Сурия ҳамда Украина масаласини муҳокама қилади.
“Мухолифат рўйхати ҳали келишиб олинмага. У муҳокама қилинади, 20 январдаги Керри ва Лавров учрашувида узил-кесил келишиб олишади, деб ўйлайман”, - деди ахборот манбаси.
Унинг қўшимча қилишича, рўйхатга икки гуруҳ киритилади. Биринчисига Ар-Риёд таклиф қилган мухолифат аъзолари, иккинчисига эса Москва ва Қоҳира тақдим этганлар киритилади.