Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада ўғирлаб кетилганларнинг 20 нафардан зиёди асирликдан қочишга муваффақ бўлди
Бир ҳафта муқаддам қуролланган жиноятчилар томонидан Мексиканинг Герреро штатида ўғирлаб кетилган 20 нафардан зиё асирлар 15 январь куни топилди, дея хабар бермоқда “Рейтер” агентлиги.
9 январь куни 19 киши Арселия шаҳрида бўлаётган тўйга кетаётган йўлда ўғирлаб кетилган эди. Улардан икки нафари ҳодиса жойида ўлдирилган. Орадан икки кун ўтиб худди шу қуролланган жиноятчилар тўдаси Арселия яқинидаги Ахучитлан шаҳридаги мактабнинг беш ўқитувчиси, жумладан, директорини ҳам гаровга олди.
Мамлакат бош прокурори Хавьер Олеанинг таъкидлашича, Арселияда ўғирланганларнинг 17 нафари шаҳарлараро трассада аниқланган. Бир неча кун давомида тинимсиз пиёда йўл босганлари сабабли уларнинг оёқлари жуда ҳам ёмон ҳолга келиб қолган.
Беш ўқитувчининг 4 нафари ўша куниёқ қайтган, мактаб директори эса астма хуружи сабабли ўғирлаб кетилган куни вафот этган.Прокуратура улар қандай йўл билан озод бўлгани тўғрисида қўшимча маълумотларни тақдим этмаган.