Жамият | 00:55 / 16.01.2016
16188
1 дақиқада ўқилади

Насиба Мақсудова: Абдумўмин келин излаб юрганди

“Даракчи” газетаси марҳум сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг ҳамкасбларига ўзига хос минбар тақдим этиб, уларнинг фикрларини чоп этди. Улардан бири – олий тоифали сухандон Насиба Мақсудова ҳамкасбининг ижобий хислатларини ёдга олди.

“Абдумўмин ўз ишининг устаси бўлиш баробарида оилапарвар ҳам, - таъкидлади у. – “Халқимизнинг яхши кунларида бирга бўламан, лекин ўзим қачон тўй қиларкинман? Яхши қизларни билсангиз айтинг”, деб келин излаб юрганди...”.

“Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, Аллоҳ берган умр экан, - сўзида давом этди у. – Кутилмаган бу хабардан ҳали ўзимга келолганим йўқ. Ҳамкасблар худди бир оиладек бўлиб қолади, жигаримиздан айрилгандекмиз”.