Спорт | 18:35 / 16.01.2016
4820
1 дақиқада ўқилади

Нури Шаҳин: Менга ҳар йили 500 млн евро беринг, сизга "Бавария"ни тўхтата оладиган жамоа тузиб бераман

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ярим ҳимоячиси Нури Шаҳин "Бавария"нинг "енгилмас" кўринишга келгани туфайли бундеслига зерикарли кечиши ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Албатта бундеслига кўпчиликнинг кўзига ўта зерикарли кечаётгандек кўриниши мумкин. Масалан, Жозе Моуриньонинг. Менимча эса Германия чемпионати ҳам ёмон эмас.

Албатта Англияда рақобат кучли ва ўйинлар шиддатлироқ. Агар сиз бундеслига учун ҳар йили ярим миллиард доллар ажратсангиз, бу ерга ҳам юлдуз футболчилар ёғилишига гувоҳ бўласиз.

"Бавария"нинг яккаҳокимлигини қандай тўхтатиш мумкин дейсизми? Менга ҳар йили 500 миллион берсангиз. Мен бу пулга мюнхенликларга қарши тура оладиган кучли жамоа тузиб бераман", дейди Шаҳин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш