Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон U23 Рио-2016 олимпиадаси йўлланмаси учун курашни тўхтатди
U23 Осиё чемпионати 2-тури доирасида Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 1-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очишга эришди - 1:0.
Биринчи бўлим охирида ироқликлар иккита гол уриб ҳисобда олдинга ўтиб олишди. 78-дақиқада чап қанотдан Машарипов ошириб берган тўпни бундан 2 дақиқа олдин майдонга туширилган Тимур Ҳакимов боши билан дарвозага йўллади - 2:2.

Бироқ 82-дақиқада Ҳумам Тариқ ҳимоядаги хатодан сўнг гол урди, бу вазиятда қанот ҳаками байроғини кўтарди, бош ҳакам эса ўйинни давом эттирди, футболчилар эса ҳуштак чалинмаган бўлсада ҳаракатдан тўхтаб қолишди ва ҳисоб 2:3 кўринишига келди.


Қолган вақтда вазиятни ўзгартириш учун ўзбекистонликларнинг кучи етмади.
Шундай қилиб иккита ўйинда иккита мағлубиятга учраган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Рио де Жанейродаги Олимпиада ўйинларида қатнашиш имкониятида жуда эрта маҳрум бўлди.
Ўзбекистон - Ироқ 2:3
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 1, - 1:0. Амжад Атван 38, - 1:1. Маҳди Комил 42, - 1:2. Тимур Ҳакимов, 78 - 2:2. Ҳумам Тариқ 82, - 2:3.
Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов (16.Икром Алибоев, 74), 14.Жавлон Мирабдуллаев, 2.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 10.Жамшид Искандеров (9.Жалолиддин Машарипов, 46), 17.Достон Ҳамдамов (22.Тимур Ҳакимов, 76), 23.Элдор Шомуродов, 11.Игорь Сергеев.
Ироқ: 1.Фаҳад Толиб, 3.Ҳамза Аднан, 4.Мустафо Надим, 5.Али Фаёз, 8.Муҳанад Абдулраҳим (18.Айман Ҳусайин, 63), 9.Маҳди Камил (2.Саад Нотиқ, 87), 10.Али Хисни (14.Мазин Фаяяд, 76), 11.Ҳумам Тариқ, 15.Сафа Жаббор, 19.Амжед Атван, 21.Али Қосим.
Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 28, Ҳумам Тариқ 82, Жавоҳир Соҳибов 83.