Жаҳон | 23:23 / 16.01.2016
3690
1 дақиқада ўқилади

Reuters: Тайвань бош вазири мухолифатнинг ғалабасидан кейин истеъфога чиқишга ариза берди

Тайвань бош вазири Мао Чжиго Тайвань маъмурияти раҳбари сайловларида ҳукмрон партия енгилгандан кейин истеъфога чиқишга ариза берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Экзит-пол маълумотларига кўра, Тайвань маъмурияти раҳбари сайловларида мухолиф Демократик тараққиёт партиясидан аёл номзод Цай Инвэнь ғалаба қозонмоқда.

Цай Инвэнь айни пайтга келиб сайловчиларнинг 60 фоизга яқин овозини йиғишга муваффақ бўлди. Инвэнь Тайваннинг биринчи аёл президенти бўлади.

Тайваннинг амалдаги раҳбари Ма Инцзю 2012 йилда президент этиб сайланганди. Ўшанда Цай Инвэнь Инцзюга енгилганди.