Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шварценеггер ўз ҳайкали остида бошпанасизлардек ётиб олди
Таниқли актёр ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер мухлисларини ўз ҳазиллари билан қувонтиришда давом эттирмоқда.
Бугун у Facebook`даги саҳифасига узоқ йиллар муқаддам ўз шарафига қурилган ҳайкали остида уйқу қопчиғида ётгани тасвирланган суратини жойлаштирди. Фотосурат остига эса: “Замоннинг ўзгарганини қаранг”, дея изоҳ ёзиб қўйди.
НТВ.Ru хабарида келтирилишича, мазкур ҳайкал Огайо штатидаги Greater Columbus Convention кўргазма марказида жойлашган. Актёрнинг кўплаб мухлислари унинг ҳазилини ижобий баҳолаган бўлса, айримлар буни қўллаб-қувватламаган.

Ўтган йилнинг ёзида Арнольд Шварценеггер Тюссо хоним музейида мум ҳайкал қиёфасига кирган эди. Сўнгра у ерга ташриф буюрганлар билан суҳбатлашган.