Жаҳон | 16:29 / 16.01.2016
4262
1 дақиқада ўқилади

Токио кўрфазида нефть маҳсулоти ортилган танкер чўкиб кетди

Токио кўрфазида сув сиғими 92 тонна бўлган танкер чўкиб кетиши оқибатида ёнилғи-мойлаш маҳсулоти сизиб чиқишни бошлади, дея хабар қилди NHK.

Телекомпания маълумотига кўра, 16 январь куни тунда танкер шағал ташийдиган транспорт кемаси билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув натижасида танкернинг ярмидан кўпроқ қисми чўкиб кетган бўлиб, ҳозирда фақатгина бурун қисми сувдан чиқиб турибди.

Қайд этилишича, кеманинг узунлиги 32 метрни ташкил этади. Унинг бортида бўлган уч нафар экипаж аъзоси эвакуация қилинган бўлиб, жабрланганлар йўқ.Ҳодиса жойида денгиз хавфсизлик хизмати кемалари иш олиб бормоқда. Қанча миқдордаги мой сизиб чиққани ҳозирча аниқлангани йўқ.