Жаҳон | 08:59 / 16.01.2016
4700
1 дақиқада ўқилади

Украина Туркманистоннинг “Ипак йўли”га қўшилишига умид қилмоқда

Украина Туркманистоннинг Осиёда юкларни Россия ҳудудини четлаб ўтиш орқали етказишни йўлга қўядиган янги маршрутга қўшилишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда Украина бош вазир ўринбосарига асосланиб, “Укринформ” нашри хабар қилган.

“Мазкур поезднинг ишга туширилиши кўп йиллик ишнинг натижасидир. Биз ушбу маршрут ўтадиган мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга муваффақ бўлдик. Умид қиламизки, Туркманистон ҳам ушбу лойиҳага қўшилади”,- дейилган хабарда.
У жума куни Россияни четлаб ўтувчи синов контейнери поездининг йўлга қўйилиши Одесса областидан Хитойга янги “Ипак йўли” маршрути бўйлаб Осиё мамлакатларига юк ташиш ҳажмини сезиларли ошириш имконини беришини қайд этган.
Аввалроқ 15 январдан бошлаб, Украина Ильичевск шаҳридан Украина-Грузия-Озарбайжон-Хитой маршрути бўйлаб Россияни четлаб ўтувчи янги “Ипак йўли” бўлаб биринчи синов поезди йўлга қўйилганлиги маълум қилинган.