Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда бўш уйларни имтиёзли шартларда болали оилаларга ижарага бериш таклиф қилинмоқда
Япония ҳукумати мамлакатда аҳоли сонининг камайиши ҳамда ёшларнинг йирик шаҳарларга кўчаётгани сабабли тоборо кўпайиб бораётган бўш уй ва квартираларни болали оилалар ва нафақахўрларга имтиёзли тарифларда ижарага бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
“Никкей” нашрининг ёзишича, шу йўл билан ҳукумат ижтимоий турар-жойларни қуришни ўз зиммасига олган маҳаллий бюджетдаги зўриқиш даражасини пасайтиришни мўлжалламоқда. Айни пайтда Давлат ерлари, инфратузилмалар, транспорт ва туризм вазирлиги мутахассислари мазкур таклиф устида иш олиб бормоқда. Ҳужжат кўриб чиқилиши учун 2017 йилда парламентга тақдим этилади.
Турар-жойни имтиёзли тарифда ижарага олиш шартлари ҳудудларга қараб турлича. Бироқ оиланинг ўртача даромади 158 минг иен (1343 доллар атрофида) бўлиши керак. Мазкур чегарани ҳукумат паст даромадли ёш ота-оналарни қўллаб-қувватлаш учун 259 минг иен (2202 доллар атрофида)га қадар оширишни мўлжалламоқда.
2015 йилнинг май ойидаги маълумотларга кўра, Япониядаги барча уй-жой фондининг 15 фоизи бўш. Уларнинг кўпчилиги 1986-1991 йиллардаги иқтисодий “совун кўпиги” даврида қурилган. 1990- йиллардаги иқтисодий пасайишдан кейин мазкур қурилишларга бўлган талаб пасайиб кетди.