Жаҳон | 15:00 / 16.01.2016
3105
2 дақиқада ўқилади

Зариф: санкциялар Эрондан 16 январь куни олиб ташланади

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Эрондан санкциялар Эрондан шанба, 16 январь куни олиб ташланишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Бундан аввалроқ эса Зариф Венада АҚШ давлат котиби Жон Керри ва ЕИнинг халқаро ишлар бўйича олий вакили Федерика Могерини билан Эрон ядро шартномаси юзасидан учрашгани маълум қилинган эди.

МАГАТЭнинг Эроннинг ядро шартномасини тўлиқ ҳажмда бажаргани бўйича ҳисоботи 16 январда эълон қилиниши мумкин.Ҳисоботдан сўнг Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф ва ташқи сиёсат бўйича Еврокомиссари Федерика Могерини санкциялар олиб ташлангани ҳақида якуни баёнот билан чиқишади.

Санкциялар бекор қилинганидан сўнг Эрон хориждаги музлатиб қўйилган ҳисоб рақамларидан қайтадан фойдаланиш имконига эга бўлади. Америка молия вазирлигининг маълумотига кўра, Эроннинг қарийб 50 миллиард доллар маблағи музлатилган. Шунингдек, Эрон нефть экспорти ҳажмини кунига 500 минг баррелга қадар оширади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш