Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Газпром” “Туркмангаз”дан газ сотиб олишни тўхтатади
“Газпромэкспорт” “Туркмангаз” давлат концернига расмий тарзда мамлакатлар ўртасидаги газ олди-сотди шартномасининг 2016 йилнинг 1 январдан бошлаб, бир томонлама тартибда муддатидан аввал тўхтатилиши ҳақида расмий тарзда маълумот берди, дейилмоқда туркман компаниясига берилган хабарда.
Аввалроқ давлат концерни раҳбарияти томонидан “Туркмангаз” “Газпром” билан Россияга газ етказиб бериш бўйича музокаралар олиб боришга тайёр эканлиги маълум қилинган эди.
Маълумот учун, 2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирозига қадар Россия туркман газининг асосий харидори бўлган. Ўша вақтда Туркманистон Россияга йилига қарийб 50 миллиард куб метр миқдоридаги табиий газни етказиб берган. Инқироз туфайли ушбу миқдор йилига 10 миллиард куб метрга тушган бўлиб, 2015 йилда эса 4 миллиард куб метрни ташкил этди.