Жаҳон | 14:44 / 17.01.2016
3163
1 дақиқада ўқилади

Австрия муҳожирлар муаммоси туфайли Шенген тартибини вақтинчалик тўхтатиб туради

Австрия канцлери Вернер Файман муҳожирларни қабул қилиш бўйича сиёсатнинг ўзгарганини эълон қилиб, эндиликда текширувларнинг кучайтирилиши ва Шенген тартиби вақтинчалик тўхтатиб турилишини билдирган.

Канцлернинг маълум қилишича, мамлакат ҳудудидан қочқин мақомига эга бўлмаган ва бошпанага мутожлиги ҳақида мурожаат қилмаганлар чиқариб юборилади.

Текширувларнинг кучайтирилиши туфайли чегарада Шенген тартибига амал қилиш вақтинчалик тўхтатилади. Барчадан чегарада шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Агар ЕИ ўз чегараларини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаса, Шенген келишуви хавф остида қолиши айтилмоқда. Унда ҳар бир давлат ўз чегараларида ўзи назорат ўрнатишга мажбур бўлади.