Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«КАМАЗ-Мастер» жамоаси 4 йил ичида илк бор “Дакар” пойгасида мағлуб бўлди
Россиялик пойгачи Айрат Мардеев ва унинг “КАМАЗ-Мастер” жамоаси экипажи “Дакар” пойгасида юк машиналари орасида 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайтида маълум қилинди.
Пойганинг якуний босқичида Мардеев маррага биринчи бўлиб келди, бироқ умумий ҳисобда Iveco юк машинасида иштирок этган голландиялик Жерар де Роя экипажига чемпионликни бой берди.
Шу тариқа “КАМАЗ-Мастер” 4 йил ичида биринчи марта “Дакар” пойгасини ютқазди. Ўтган йили ушбу пойгада Мардеев, 2014 йилда Андрей Каргинов, 2013 йилда эса Эдуард Николаев экипажи ғолиб бўлганди. Россия жамоасининг экипажлари жами бу мусобақада 13 бор чемпион бўлишган.
Маълумот учун, “Дакар” ҳар йили ўтказиладиган трансконтинентал автомарафон бўлиб, унга француз Тьерри Сабин томонидан асос солинган. 1978 йилдан бери ўтказилиб келинади. Бу йилги пойга Аргентина ва Боливия ҳудудларидан ўтди.