Жаҳон | 06:52 / 17.01.2016
3956
1 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон Эрон билан “Ишонгину, бироқ текширгин” қабилида иш тутиш кераклигини айтди

АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтон Теҳрон томонидан АҚШнинг бир неча фуқаросининг озод этилгани ва Эрон ядровий дастури бўйича келишувнинг бажарилишига изоҳ бериб ўтди.

Клинтон АҚШ фуқароларининг озод этилгани ҳақидаги хабарни эшитиб, енгил тортганини айтган. У, шунингдек, агар президент бўлса, Эронга нисбатан “Ишонгину, бироқ текширгин” қабилида иш тутишини таъкидлаб ўтди.

Унинг айтишича, Эрон ҳали ҳам БМТ Хавфсизлик кенгашининг баллистик ракеталар бўйича резолюциясини бузмоқда ва бу унга нисбатан янги санкцияларга олиб келиши мумкин.