Жаҳон | 12:25 / 18.01.2016
9604
1 дақиқада ўқилади
Абу Дабидаги автоҳалокатда 96 машина зарар кўрди
Абу Даби шаҳрининг ал-Айн йўлида содир бўлган тўртта алоҳида ҳодисадан иборат улкан автоҳалокатга 96 машина зарар кўрди. Маҳаллий матбуотда хабар қилинишича, 23 киши жароҳат олган.
Айтилишича, эрталаб шаҳар қуюқ туман билан қопланган ва трасса яхши кўринмай қолган, бу бир қанча ЙТҲларни келтириб чиқарган.
Йўл полицияси раҳбарияти вакили Халифа Муҳаммад ал-Ҳалилийнинг маълумотига қараганда, воқеа жойига етиб келган гуруҳ дарҳол хавфсизлик чораларини кучайтирган ва машиналар оқимини бошқа маршрутларга йўналтириш чоларирин кўрган.