Жаҳон | 11:46 / 18.01.2016
3635
1 дақиқада ўқилади

АҚШ баллистик ракета синовига алоқадор Эрон компанияларига янги санкциялар жорий этди

АҚШ баллистик ракеталар синовига алоқадор бўлган Эрон компаниялари ва фуқароларига нисбатан янги санкцияларни жорий этди.

Янги санкциялар Эрон ракета дастури билан боғлиқ 11 компания ва фуқарога Америка банк тизимидан фойдаланишни тақиқлайди. Эътиборлиси, мазкур қарор Эронга нисбатан халқаро санкциялар бекор қилинган куннинг эртасидан жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон 2015 йилнинг кузида БМТ Хавфсизлик кенгашининг бир йўла икки резолюциясини бузган ҳолда ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета синовини ўтказган эди.

Маълумот учун, баллистик ракеталар туркумига турли мақсадли жанговар, элтувчи (қитъалараро ракеталар ҳам) космик аппаратларни ташувчи кабилар киради.

Улар двигатели тўхтаганидан сўнг баллистик, яъни бошқарилмайдиган траектория бўйлаб учади. Эрон синовдан ўтказаётган баллистик ракеталар ўрта синфга мансуб бўлиб, 1000-5500 километргача бўлган нишонларни йўқ қилишга қодир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш