Жаҳон | 08:36 / 18.01.2016
2704
1 дақиқада ўқилади

Ар-Рамадидаги портлашда тинч аҳолининг 13 вакили ҳалок бўлди

Ироқнинг Ар-Рамади шаҳридаги портлашда тинч аҳолининг камида 13 вакили ҳалок бўлди, деб хабар берди Al Jazeera телеканали.

Ҳарбий манбаларнинг маълум қилишича, 7 аёл ва 3 нафар болани ўз ичига олган тинч аҳоли гуруҳи шаҳар четида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, шаҳарда ҳарбийларнинг жангарилар билан тўқнашувлари давом этмоқда. Охирги кунлардаги жанглар давомида 17 жангари ва 12 ироқлик ҳарбий ҳалок бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш