Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Asahi Shimbun газетаси: АҚШ Хитойдан Шимолий Кореяга нефть етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди
АҚШ Шимолий Корея томонидан ўтказилган 4-ядровий синовга санкция сифатида Хитойдан Шимолий Кореяга нефть маҳсулотлари етказиб бериш ва Шимолий Кореядан атрацит импорт қилишни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда Япониянинг Asahi Shimbun газетаси маълум қилди.
Нашрда таъкидланишича, АҚШ томони бу ҳақда АҚШ, Япония ва Жанубий Корея дипломатларининг 13 январда Сеулдаги учрашувида Шимолий Кореяга нисбатан қатъий чоралар вариантларини муҳокама қилиш вақтида айтиб ўтди. Нашр маълумотларига кўра, Хитой бу талабга ҳеч қандай жавоб бермаган.
Газетада кўрсатилишича, Хитойдан Шимолий Кореяга ҳар йили 400-500 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилади, Шимолий Корея эса 2014 йилда Хитойга 115,5 млн долларлик 15,5 млн тонна атрацит етказиб берган. Бу қиймат Шимолий Кореянинг умумий экспортининг тахминан 40 фоизини ташкил қилган.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Жон Керри Шимолий Корея билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилгани Пекинга 27 январда келиши маълум қилинганди.