Жаҳон | 11:27 / 18.01.2016
4139
1 дақиқада ўқилади

Бағдодда америкалик 3 ҳарбийни ўғирлаб кетишди

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида номаълум шахслар америкалик 3 нафар ҳарбий хизматчини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Al-Arabya телеканали ўз манбасига асосланиб, хабар берган.

Бу воқеа 17 январь куни оқшомида, Бағдод шаҳри жанубида рўй берган.

АҚШ Давлат департаментидагилар бу воқеадан хабардор экани айтилмоқда.

"Биз бу ҳақда хабар олдик. Ироқда америкаликлар йўқолиб қолгани тўғри", дейилади департамент хабарида.

Расмий вакилнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати Ироқ ҳукумати билан ҳамкорликда йўқолган ҳарбийларни қидириш ишларини бошлаган.