Жамият | 11:09 / 18.01.2016
4382
2 дақиқада ўқилади

Ди Каприо "Омон қолган" фильмидаги роли учун АҚШ кинотанқидчилари томонидан мукофотланди

Американинг Санта-Моника шаҳрида (Калифорния штати) АҚШ кинотанқидчиларининг Critics' Choice мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Леонардо Ди Каприо, ўзининг «Омон қолган» фильмида ижро этган бош роли учун энг яхши актёр унвонини қўлга киритди, дея хабар беради The Wrap.

«Энг яхши актриса» мукофоти Бри Ларсонга «Хона» фильмидаги роли учун берилди. Кинотанқидчилар энг яхш фильм деб режиссёр Томас Маккартининг «Диққат марказида» фильмини топишди.

Энг яхши иккинчи пландаги роли учун мукофоти Алисия Викандер («Даниялик қиз») ва Сильвестр Сталлонега («Крид: Рокки авлоди») насиб қилди. «Телба Макс: Ғазаб йўли» фильми муаллифи Жорж Миллер энг яхши режиссёр деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Ди Каприо мазкур роли учун «Оскар» мукофотининг «Энг яхши актёр» йзналишида ҳам номзод бўлиб турибди.

Ди Каприо олтинчи марта «Оскар» мукофоти учун номзодлар қаторида