Жаҳон | 08:28 / 18.01.2016
3311
1 дақиқада ўқилади

Falcon ракетаси дунё океанини зондлаш йўлдошини муваффақиятли равишда орбитага олиб чиқди

Falcon 9 ракетаси дунё океанини зондлаш йўлдоши Jason 3’ни муваффақиятли равишда орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда NASA агентлиги ўз твиттерида маълум қилди.

“Ракета муваффақиятли учирилгандан кейин йўлдош ракетадан ажралиб, эркин ҳаракат қилмоқда”, дейилмоқда хабарда.

Falcon 9 ракетаси Калифорниядаги космодромдан учирилди.