Спорт | 18:23 / 18.01.2016
5060
1 дақиқада ўқилади

ФИФА Санкт-Петербургни Конфедерациялар Кубоги-2017 мезбонлигидан маҳрум қилиши мумкин

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Конфедерациялар Кубоги-2017 мусобақасини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

«Фонтанка.ру» интернет-нашри берган маълумотга кўра, апрель ойи бошида Крестовск оролидаги стадионни текшириш учун ФИФА инспекцияси вакиллари ташриф буюришади. Агар шу жараёнда ФИФАни натижалар қониқтирмаса, Петербургни Конфедерациялар Кубоги-2017 мусобақаларига мезбонлик қилишдан маҳрум этиш масаласи кўтарилади.

«ФИФА комиссиясининг келишидан хавотирли ҳолатлар етарлича, асосан транспорт ҳаракати — кўприк, метро, автомобил тўхташ жойларининг йўқлиги — шаҳардан Конфедерациялар Кубоги-2017 мусобақасини ўтказиш имкониятини тортиб олишга сабаб бўлиши мумкин.

Москвадаги «Лужники» стадиони уларга кўпроқ ёқиши аниқ. Бу факт», – дейди «Россия-2018» ташкилий қўмитаси вакилларидан бири.