Жаҳон | 15:05 / 18.01.2016
6246
1 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон АҚШ президентига айланса, Россия билан муносабатларни янгидан бошлашини айтди

АҚШ собиқ давлат котиби, АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон Демократлар партияси дебатларидан бирида Россия билан муносабатларни янгидан бошлашни истисно қилмади, бироқ бу АҚШ бундан қандай манфаат кўришига боғлиқ бўлади, деб ёзади РИА «Новости».

«Бу мен бундан қандай манфаат кўришимга боғлиқ», — дея ўз фикрини билдириб ўтди президентликка номзод бўлган собиқ давлат котиби.

Клинтон бу жавобни 2009 йилда бўлгани каби, Россия ва АҚШ ўртасидаги алоқаларда «қайтадан юклаш» тугмасини босишга тайёр ёки йўқлиги ҳақида берилган саволга қайтарган.

Клинтоннинг эслатишича, ўшанда АҚШ Россиянинг Афғонистонга ҳарбий юкларни Россия орқали олиб ўтиш учун русхат беришига, ядро қуролини чеклаш ҳақида шартнома имзолашига, шунингдек, Эронга нисбатан санкциялар бўйича розилик беришига эришган эди.

Ҳиллари Клинтон: Путин билан муносабатларимиз мураккаб бўлсада, ўзаро ҳурмат асосига қурилган