Жамият | 12:49 / 18.01.2016
4431
2 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги “Сўғдиёна” стадиони ўрнида “Универсал” замонавий спорт иншооти барпо этилди

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони ўрнида 2015 йилда “Универсал” замонавий спорт иншооти барпо этилди. ЎзА хабарига кўра, бу иншоот у билан вилоятда спорт иншоотлари сони қарийб 2 минг 800 га етди.

11 минг 600 ўринли футбол майдонини ўз ичига олган мазкур мажмуанинг ишга туширилиши вилоятда спортни янада ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Жиззах вилояти филиалидан олинган маълумотларга кўра, 2003-2015 йилларда вилоятда жамғарма маблағлари ҳисобидан 100 дан зиёд иншоот қурилган ва реконструкция қилинган. Унинг қарийб 90 фоизи қишлоқ жойларда қад ростлагани янада аҳамиятлидир.

– Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган замонавий шароитларда маҳорат ошираётган жиззахлик ёш спортчилар мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда, – дейди вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси оммавий спортни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Саҳоб Ибодов.

– 2015 йилда вилоят спортчилари 15 халқаро, 55 республика мусобақаларида иштирок этди. Бунда улар 89 олтин, 92 кумуш ва 109 бронза медалини қўлга киритди. Айни пайтда вилоятда спорт билан мунтазам шуғулланаётганлар 261 мингдан ошди. Уларнинг 118 мингдан ортиғи хотин-қизлардир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш