Ўзбекистон | 19:08 / 18.01.2016
7155
2 дақиқада ўқилади

Китоб туманида янги маданият ва аҳоли дам олиш маркази очилди

16 январь куни Қашқадарё вилояти Китоб туман марказий маданият ва аҳоли дам олиш марказининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг тантанали очилиш маросимини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Ахмедов табрик сўзи билан бошлаб берди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ф.Махсудов, Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази раҳбари ўринбосари Қ.Аманқулов, Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Джавлиев, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи С.Сайимов, Китоб тумани ҳокими У.Худойқулов қатнашди.

Марказни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари учун маҳаллий бюджет маблағларидан 585,0 млн. сўм ажратилиб, "Китоб ИКТ” МЧЖ томонидан таъмирланди.

Марказнинг расмий очилишидан кейин, барча йиғилганлар марказ фаолияти билан танишиб чиқишди. Ҳозирда ушбу Марказда ёшларни маданият ва спорт соҳасига қизиқтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида рубоб, доира, дутор, кураш, шахмат-шашка, карате 12 та тўгарак фаолият олиб бормоқда. 80 нафардан зийод ёшлар ўзларини қизиқтирган йўналишлари бўйича тўгаракларга доимий равишда иштирок этмоқдалар.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш