Технология | 16:54 / 18.01.2016
8264
2 дақиқада ўқилади

Меҳнат вазирлиги ўзининг расмий телеграм ботини ишга туширди

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ахборот-компьютер маркази томонидан телеграм ижтимоий тармоғида расмий бот (@mehnatbot) ишлаб чиқилди.

Ушбу махсус ботда қуйидаги функциялар мавжуд:
- Энг кам ойлик иш хақи ҳақида маълумот олиш;
- маош ҳисоблагич;
- ариза бланкларини юклаб олиш.

Энг кам ойлик иш ҳақи ҳақида маълумотлар қуйидагича кўрсатилади.

Ҳозирги кундаги энг кам иш ҳақи:
1. Иш ҳақи - ойига 130240cўм.
2. Ёшга доир пенциялар - ойига 254730 сўм.
3. Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 254730 сўм
4. Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 156310 сўм

Маош ҳисоблагич функцияси ёрдамида разрядларини киритганда тариф коэффиценти ва маошини хисоблаб беради.
Разряд - 1
Коэффициент тариф - 2.476
Сизни маошингиз: 322474.24 cўм

Ариза бланкларини юклаб олиш функцияси орқали вазирлик тизимида ишлатиладиган ариза бланкларини юклаб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Kun.uz сайтидаги энг сара янгилик ва хабарлар телеграмдаги расмий @Kunuzofficial канали орқали бериб борилмоқда.