Жамият | 11:10 / 18.01.2016
3355
1 дақиқада ўқилади

Oxfam: дунё аҳолисининг ярми беш йил ичида 1 триллион долларга қашшоқлашди

Сайёрамизда истиқомат қилаётган 3,6 миллиарддан зиёдроқ киши – дунё аҳолисининг ярми 2010 йилдан буён бир триллион доллардан зиёдроқ маблағини йўқотди. Бу ҳақда камбағалликка қарши курашувчи Oxfam нотижорат компанияси маълум қилди.

Ўз навбатида, жаҳондаги энг бадавлат 62 кишининг бойлиги эса бу давр ичида 1,76 триллион долларга кўпайган. Беш йил муқаддам Ернинг ярим аҳолисининг бойлигига тенг маблағни 388 нафар бадавлат инсон бошқарган.

Камбағаллар ва бойлар ўртасидаги бу қадар катта тафовутга ўзига тўқ инсонлар учун жорий этилаётган солиқ имтиёзлари, энг кўп ва энг кам маош фарқининг ошгани ва ишчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш миқдорининг пасайгани сабаб қилиб кўрсатилган.