Спорт | 13:08 / 18.01.2016
13780
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делагацияси Доҳадан Тошкентга қайтиши билан Мираброр Усмонов фавқулодда мажлис ўтказади

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қатарда қониқарсиз иштирок этиб,  Олимпиадага йўлланма олиш вазифаси бажара олмади. 

Шу муносабат билан, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов терма жамоа делегациясининг Тошкентга қайтиб келиши билан мажлис ўтказади, деб ёзмоқда UFF.uz.

ЎФФ президентига яқин бўлган норасмий манбаларда олинган хабарларга қараганда, Самвел Бабаян олимпия терма жамоаси мураббийлигидан озод этилади.

Бундан ташқари, мажлисда Терма жамоалар Марказининг иши ҳам муҳокама қилинади. Катта эҳтимол билан Асқар Толибжонов ҳам ишидан олиниши кутилмоқда. 

Ҳатто, терма жамоанинг тиббий ходимларидан тортиб, маъмурларигача камида "хайфсан" берилиши кўзда тутилган. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш