Фан-техника | 23:49 / 18.01.2016
14408
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистонлик дунёда муқобили йўқ шамол генератори ихтиро қилди

Қирғизистонлик Эмил Турсунов “Шам Тур” деб номланган шамол генератори ихтиро қилди. Қурилма мобиль бўлиб, ҳаттоки кучсиз шамолда ҳам ишлай олади ва бошқа шундай қурилмалар билан рақобатлаша олади.

Турсуновнинг айтишича, ўзиюрар қурилма елкан принципидан фойдаланади, бу эса шамол кучидан максимал фойдаланган ҳолда унинг узоқ ишлаши ва барқарорлигини таъминлайди, деб хабар бермоқда “Sputnik Кыргызстан” нашри.

“Бироқ энг асосийси – у арзон, мобиль ва ишлатишда осон: қурилманинг конструкциясини бир киши бемалол йиғиб, бўлаклай олади”, деб айтмоқда ихтирочи.

Ихтирочининг таъкидлашича, генераторнинг тажрибавий модели ишлаб чиқилди, баҳоргача унинг саноат модели ишлаб чиқарилади ва “Манас Ордо” мажмуасида ўрнатилади.

“Ўз ишланмамни кейинги йилда Остонада бўлиб ўтадиган ЭКСПО-2017 кўргазмасида намойиш қилмоқчиман”, деб айтмоқда Турсунов.

Турсунов, шунингдек, генератор конструкциясини шамол парракларига ўрнатиладиган қуёш батареялари билан тўлдиришни режалаштирилмоқда.