Иқтисодиёт | 14:05 / 18.01.2016
5220
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон валютаси яна бир бора тарихий минимумни янгилади

Танганинг долларга нисбатан ўртача курси Қозоғистон фонд биржасида (KASE) яна бир бора тарихий минимумини янгилади. Бу ҳақда биржа сотувлари маълумотлари асосида экспертлар баёнот беришди.

Биржанинг эрталабки сотув сессияси натижаларига кўра, 1 долларнинг нархи 372.58 тангага етди. Шу тариқа, курс биринчи марта 370 тангадан ўзиб кетди.
Ўтган ҳафта Қозоғистон миллий валютаси 362.62 танга/1 доллар натижаси билан тарихий минимумни янгилаган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш