Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 19-20 январь кунлари -35 даражагача совиб кетиши кутилмоқда
Қозоғистонда 19-20 январь кунлари об-ҳавоб -35 даражагача совиб кетиши кутилмоқда, дея хабар берди "Казгидромет"Синоптиклар маълумотига кўра, совуқ антициклон Қозоғистоннинг шимолий, марказий ва шарқий ҳудудларидаги об-ҳавога таъсир кўрсатади.
21 январдан бошлаб эса мамлакат ғарбига Қора денгиз томондан қорли циклон кириб келади. Жанубий ҳудудларнинг илиқ ва ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 январь куни мамлакатимизда, хусусан, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади. Жанубий вилоятларда эса ҳарорат 12-17 даража илиқ бўлади.