Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Қатар Сурия бўйича музокаралар яқин орада бошланишига умид қилмоқда
Россия ва Қатар Сурия бўйича музокаралар январда бошланишига умид қилмоқда, деб хабар бермоқда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
“Биз давлатлар етакчилари даражасида Вена гуруҳи томонидан эришилган келишувларни қўллаб-қувватлашимизни тасдиқладик. Ушбу келишувлар БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясида мустаҳкамлаб қўйилган ва Сурия халқи ўз тақдирини ўзи эркин белгилаши учун барча шароитларни таъминлаш зарурлигини кўзда тутади. Қатар ҳам, Россия ҳам мавжуд келишувлар, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига муфовиқ, Сурия ҳукумати ва мухолифати билан музокаралар тез фурсатларда, яъни январда бошланишига умид қилмоқда”, деб айтди Лавров.
Аввалроқ Қатар амири Тамим ал-Тоний Россия дунёда барқарорликка эришишда асосий роль ўйнашини айтганди. У Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда Қатар Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилиш учун Москва билан муносабатларни ривожлантиришни истаётганини таъкидлаб ўтди.