Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саккиз нафар ва ундан ортиқ болаларни автобусда ташиш болаларни ташкилий ташиш эканлиги белгиланди
2016 йилнинг 1 мартида кучга кирадиган янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, эндиликда саккиз нафар ва ундан ортиқ болаларни автобусда ташиш (йўналишли транспорт воситалари бундан мустасно) болаларни ташкилий ташиш эканлиги белгилаб берилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиев Ички ишлар вазирлиги сайтига берган интервьюсида маълум қилди.
“Маълумки, транспорт воситаларида ташилаётган йўловчилар, айниқса, болалар хавфсизлигини таъминлаш ниҳоятда масъулиятли масала. Шу сабабдан Йўл ҳаракати қоидаларига «Болалар гуруҳини ташкилий ташиш» атамаси киритилди, - деди Х.Сайдалиев.
- Ўйлаймизки, ушбу тушунчанинг киритилиши болаларни ташиш ишларини ташкиллаштираётган мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, коллежлар, лицейлар, меҳрибонлик уйлари раҳбарлари олдига, шунингдек, бизнинг хизмат вакиллари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.