Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Скутер ва квадротциклларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт
Хабарингиз бор, мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари амалга киритилади.
Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига 15 та қўшимча киритилди. Бундан ташқари, бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди. Айрим атамалар ҳамда тушунчаларга аниқликлар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиевнинг Ички ишлар вазирлиги сайтига берган интервьюсида маълум қилишича, эндиликда двигатель иш ҳажми 50 см3 дан юқори, тезлиги соатига 50 километрдан ортиқ скутер, электроскутер ва квадротцикллар транспорт воситалари мотоцикл сифатида рўйхатга олинади ва уларга давлат рақам белгилари берилади.
Бундай турдаги транспорт воситасини бошқарадиган ҳайдовчилар «А» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари шарт бўлади.
Агар бундай қоидабузарлик қайд этиладиган бўлса, ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан чора кўрилади.
Яъни, фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситалари бошқарилса, Кодекснинг 125-моддасининг 5-қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солинади. Агар ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт воситаси бошқарилса, Кодекснинг 135-моддасининг 2-қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима жазоси қўлланади.