Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 11:16 / 18.01.2016
6193
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда қалбаки 10 минг доллар сотишга уринган шахс қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти томонидан қалбаки валюта сотувчиси фош этилди, деб хабар беради “Ҳуқуқ” нашри.
Айтилишича, фуқаро Ф. Қўчқорова департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилиб, номаълум шахс унга 4 минг ҳақиқий доллар эвазига 10 минг сохта доллар сотиб олишни таклиф қилгани ҳақида маълумот берган.
Бошқарма ходимлари ўтказган рейд давомида фуқаро Ҳамид Сожидов Ф. Қўчқоровага 8 минг доллар эвазига 20 минг қалбаки доллар сотаётган чоғда қўлга олинди.
Жиноятчига суд томонидан 6 йиллик қамоқ жазоси белгиланди.