Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги Vitamed Medical тиббиёт маркази иш бошлайди
Тошкентда кўп профилли Vitamed Medical тиббиёт маркази очиладию бу ҳақда марказ пресс-релизида сўз боради.
Марказ клиник радиология, лаборатор, эндоскопик, функционал диагностика, амбулатор-пиликлиника текширувлари ва даволаш, жарроҳлик амалиёти, стационар даволаш, физиотерапия ва даволаш жисмоний тарбияси, тез тиббий ёрдам каби йўналишларда тиббий хизматларни кўрсатади.
Vitamed Medical маркази ўз фаолиятини Ҳиндистоннинг Medanta шифохонаси билан ҳамкорликда олиб боради.Марказ замонавий даволаш-диагностика ва юқори самарадор реабилитацион жиҳозлар билан таъминланган.
“Марказимизнинг “Соғлом бола ва она” йилида иш бошлаётганидан хурсандмиз”, - дейди марказ директори Фарҳод Илҳомов. Унинг сўзларига кўра, марказ “ягона эшик хизмати” тамойили асосида иш олиб боради. Яъни, шу ернинг ўзида кўплаб малакали утахассислар хизматидан шу жойнинг ўзида фойдаланиш мумкин.