Жамият | 13:34 / 18.01.2016
6626
1 дақиқада ўқилади

Уилл Смитнинг рафиқаси қора танли актёрларни Оскар топшириш маросимига бормасликка чақирди

Таниқли Ҳолливуд актёри Уилл Смитнинг рафиқаси, Жада Пинкетт-Смит ҳамкасбларини Оскар мукофотини топшириш маросимига бормасликка чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар қолдирди.

“Оскарда қора танлилар жамоатчиликнинг кўнглини олади ва мукофотлар тарқатади, лекин бизнинг актёрлик ютуқларимиз камдан кам тан олинади. Балки бу сафар қора танлилар маросимда қатнашмас? Биз одамларга бизга нисбатан ёмон муносабат кўрсатишга имкон бермоқдамиз”, - дейилади хабарда.