Жаҳон | 09:41 / 18.01.2016
2256
1 дақиқада ўқилади

ХХР раиси Мисрга ташрифи чоғида Араб давлатлари лигаси раҳбари билан учрашади

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Мисрга ташрифи вақтида Араб давлатлари лигаси (АДЛ) бош котиби Набил ал-Арабий билан учрашиб, халқаро ташкилотнинг бош қароргоҳида нутқ қилади. Бу ҳақда ХХР ТИВ раҳбари ўринбосари Чжан Минга таяниб ТАСС хабар бермоқда.

“ХХР раиси Си Цзиньпин АДЛ раҳбари ал-Арабий учрашиб, ташкилот бош қароргоҳида маъруза қилади”, - деди дипломат.

ХХР раисининг Мисрга ташрифи 19-24 январь кунларига мўлжалланган сафари доирасида амалга оширилади. Бу вақт ичида Си Цзиньпин Саудия Арабистони ва Эронга ҳам боради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш