Жамият | 14:49 / 19.01.2016
3440
1 дақиқада ўқилади

Apple, Samsung, Sony ва Microsoft болалар меҳнатидан фойдаланганликда айбланмоқда

Ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан олиб борилган текширувлар натижасига кўра, Apple, Samsung, Volkswagen, Microsoft ва Sony компаниялари ўз маҳсулотларида қўлланиладиган кобальтни ишлаб чиқаришда болалар меҳнатидан фойдаланганлигини кўрсатувчи тестлар ўтказилмагани ошкор бўлди. Бу ҳақда Amnesty International ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари тақдим этган далилларга кўра, ушбу компаниялар кобальт харид қилаётган Zhejiang Huayou Cobalt Ltd (Huayou Cobalt) корпорациясининг Конгодаги бўлинмаси болалар меҳнатидан фойдаланади.

Конго шахталарида етти ёшдан ошган минглаб болалар меҳнат қилмоқда. Бундан аввалроқ эса ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШнинг тамаки компанияларини болалар меҳнатидан фойдаланишда айблаган эди.