Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ олий суди Обаманинг 5 млн муҳожирни қонунийлаштириш бўйича режасини кўриб чиқишга рози бўлди
АҚШ олий суди АҚШ президенти Барак Обаманинг 5 млн муҳожирни қонунийлаштириш бўйича режасини кўриб чиқишга рози бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
2015 йил ноябрда Янги Орлеан апелляция суди Обаманинг иммиграция режасини рад этди. Маълум қилинишича, Бешинчи округ суди апелляция суди федерал ҳакамнинг Обама маъмуриятининг иммиграция режасини тўсувчи тақиқловини ўз кучида қолдирди.
2014 йил ноябрда Обама “деярли 5 млн ҳужжати бўлмаган муҳожирга” депортация қилинишдан қочишга имкон берадиган буйруқни чоп этган. Гап АҚШда 5 йилдан кўпроқ яшовчи ва АҚШ фуқаролари ёки мамлакатда доимий яшашга рухсатга эга шахсларнинг ота-онаси ҳисобланадиган муҳожирлар ҳақида кетмоқда.